"Бавария" Команни сақлаб қолмоқчи
"Бавария" раҳбарияти жамоа вингери Кингсли Команни таркибда сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, немис гранди айни дамда франциялик футболчи билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар узайтириш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Томонлар ўртасидаги келишув 2022 йилга қадар имзоланган.
Коман “Бавария” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 174 та ўйинда майдонга тушди ва 38 та гол ҳамда 43 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар