"Бавария" Левандовскини "Барса"га сотишни хоҳламаяпти. Сабаби...

"Бавария" раҳбарияти ҳужумчи Роберт Левандовскини "Барселона"га сотишни хоҳламаяпти.

Агар каталонияликлар 33 ёшли польшалик ҳужумчи учун 50 миллион евродан ортиқ пул таклиф қилса, мюнхенликлар бу борада музокараларни бошлашга тайёр. Бироқ, немис гранди бу пулларни бир неча траншда эмас, балки битта тўловда олишни истайди.

"Бавария" бу масалада каталонияликларга енгиллик қилишга тайёр эмас, чунки клуб спорт директори Ҳасан Салиҳамижич ёзда "Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт ва "Ренн" ҳужумчиси Матйс Телни сотиб олмоқчи. Таъкидлаш керакки, “Бавария” биргина де Лигтнинг ўзига 80 миллион еврогача пул сарфлаши мумкин. Чунки "Ювентус" нидерландиялик футболчини юқори баҳоламоқда.

Шу сабабли «Бавария» Левандовскини ПСЖ ёки «Челси»га сотишни маъқул кўрмоқда, чунки улар молиявий жиҳатдан анча бақувватроқ клублар ҳисобланади.

Левандовски эса Франция ёки Англияда ўйнашни истамайди, унга Испания ёқади. Бу истакнинг сабабларидан бири форварднинг оиласи жанубда, денгизга яқинроқ жойда яшашни истайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!