Ads

Берлиннинг “Герта” клуби ҳужумчиси Ведад Ибишевич бошқа бир немис клуби сафига ўтиши мумкин. Sky Germany нашри тарқатган хабарга кўра Левандовскига бироз енггиллик амалга оширишни режалаштираётган “Бавария” айнан босниялик футболчини кўз остига олиб қўйдган.

Бироқ, 33 ёшли футболчи мюнхенликлардан ҳеч қандай таклиф олмаганини билдирди. Ўз навбатида “Бавария” клуби ижрочи директори Карл-Хайнц Румменигге эса Ибишевичнинг немис гранди сафига ўтиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

“Катта пул сарфламасдан футболчи сотиб олиш – бу яхши фикр. Ана шу футболчи Ибишевич бўлиши ҳам мумкин”, - дейди Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, Босния ва Герцоговина терма жамоаси аъзосининг “Герта” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.