
"Бавария" "Ливерпуль" ҳужумчиси билан келишиб олди
"Бавария" ва "Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диас шахсий шартнома шартларини келишиб олди.
28 ёшли вингер мюнхенликлар билан тўрт йиллик шартномага рози бўлди, унга кўра футболчининг маоши йилига 14 миллион евро ва сермаҳсуллик учун бонуслар бўлади.
Шу билан бирга, клублар ҳали ўзаро келишиб олмаган. Аввалроқ, "Ливерпуль" "Бавария"нинг 67,5 миллион евролик таклифини рад этганди.
Луис Диас ўтган мавсумда АПЛда 36 та ўйинда 13 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар