“Бавария” “Ливерпуль”нинг 17 ёшли юлдузини нишонга олди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Ливерпуль" қанот ҳужумчиси Рио Нгумоанинг трансфер имкониятини баҳоламоқда. The Athletic нашрининг хабар беришича, Германия чемпионлари ҳужумни кучайтириш учун бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқдалар ва Нгумоа уларнинг чап қанот ҳужумчиси позициясидаги асосий нишони ҳисобланади.
Манбага кўра, 17 ёшли футболчига "Бавария" ва Мюнхен бош мураббийи Венсан Компани томонидан катта қизиқиш билдирилгани маълум, бироқ немислар ҳали "Ливерпуль" билан боғланмаган. Мерсисайдликлар Нгумоа сотилмаслигини таъкидламоқда.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида у 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган биринчи профессионал шартномасини имзолади. 2025/2026-йилги мавсумда Нгумоа Англия Премьер-лигасида 19 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар