“Бавария” Мане учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум

CHERY AUTO

“Бавария” ҳужумчи Садио Мане учун “Ливерпул”га қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди.

Tecno

“Sky Sport Deutschland” нашри журналисти Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда, аммо яқин орада трансфер расман тасдиқланиши мумкин. Таъкидланишича, томонлар 30-40 миллион евро атрофидаги тўлов ва турли бонуслар борасида келишиб олишга яқин турибди.

Олдинроқ, мюнхенликлар сенегаллик ҳужумчи билан шахсий шартнома борасида бир тўхтамга келгани хабар қилинганди. Маненинг ўзи ҳам Германияга кўчиб ўтишга қарши эмаслигини билдирган.

30 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Ливерпуль" сафида 51 ўйинда майдонга тушиб, 23 гол ва 5 ассистнинг муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!