"Бавария" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Германия Бундеслигаси 25-туридан ўрин олган "Вердер" - "Бавария" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мюнхенликлар таркибидаги голларга Леон Горецка, Серж Гнабри ҳамда Роберт Левандовски муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Бавария" ўз ҳисобидаги очколар сонини 58 тага етказиб олган ҳолда, 1-ўринни мустаҳкамлади. 30 очкога эга "Вердер" 12-поғонада жойлашган.
- 90+4'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+3'
"Вердер" сўнгги сонияларни ҳужумда ўтказмоқда
- 90+1'

Мюнхенликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Жарима майдонига узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади.
- 86'

ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Вердер" ҳисобни қисқартирди!
Мануэль Нойердан қайтган тўпни Никлас Фуллкруг бўш қолган дарвозага киритди.
- 84'

Альфонсо Дэвис ўз ўрнини Буна Саарга бўшатиб берди.
- 83'

"Вердер" футболчилари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 81'
Бременликлар фаолликни оширди. Улар ҳисобни қисқартиришга уринмоқда.
- 78'
Серж Гнабри жарима майдони ичидан зарба бера олмади.
- 76'

Милош Велькович захирадан ўйинга қўшилди. Кевин Мовальд унинг ўрнига майдонни тарк этди.
- 75'

Роберт Левандовски воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 74'
Мюллер жарима майдонида зарба беришга кечикди.
- 72'
Мюнхенликлар майдон марказида тўпни назорат қиляпти.
- 70'

Ўйин қоидасини бузган жошуа Саржентга сариқ карточка кўрсатилди
- 67'

ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" ҳисобни йириклаштирди!
Роберт Левандовски ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол этди.
- 65'
"Бавария" ўйинни назорат қилмоқда.
- 63'

Леонардо Битенкур ўз Леонардо Битенкурга бўшатиб берди.
- 61'

Киммизнинг бурчакдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 58'
Левандовски яна бир қулай имкониятни кўкка совурди.
- 55'
Роберт Левандовскининг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.
- 53'
Мюнхенликлар фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда.
- 50'
Милот Рашицанинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.
- 48'

Теодор Селессига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 45+1'

Танаффус!
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди!
- 42'
"Бавария" ҳимоячилар ҳужумга ўтаётган рақиб жарима майдонини ишғол этишига йўл қўймаяпти.
- 40'
Тайм сўнгига келиб, майдон эгалари бироз фаолликни оширди.
- 38'
Меҳмонлар яна фаоллик намойиш этмоқда. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирилмаяпти.
- 35'

ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Томас Мюллернинг узатмасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Гнабри дарвозабонга имконият қолдирмади.
- 34'

Серж Гнабри ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 32'
Флик шогирдлари майдон бўйлаб кросслар амалга ошириб, вақт ўтказмоқда. Улар етарлича хотиржам.
- 30'
"Бавария" ўйиннинг боришини назорат қилмоқда. "Вердер" майдон марказидан деярли ўта олмаяпти.
- 27'
Мюнхенликлар эрта прессинг уюштириб, рақибни саросимага солмоқда.
- 25'
Гол уриб олган меҳмонлар фаоллик кўрсатишда давом этяпти.
- 22'

ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Бурчакдан етказиб берилган тўпни Горецка дарвозага тўғирлаб юборди.
- 21'
Жарима майдонига ёриб кирган Коман аниқ зарба берди. Бироқ тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.
- 19'
Бременликлар тартибли ҳимояланмоқда. Бу рақибга муаммо туғдиряпти.
- 17'
Мюнхенликлар фаоллик намойиш этишда давом этяпти
- 15'
Дэвиснинг узатмасига Коман бироз ета олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.
- 13'
Жарима майдонига оширилган тўпни "Вердер" дарвозабони эгаллаб олди.
- 11'
Флик шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.
- 9'
Ўйин ўртача темпда давом этмоқда.
- 7'
Серж Гнабрининг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 6'

Роберт Левандовскига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 5'
Милот Рашицанинг узатмасина шериклари етиб бора олмади.
- 3'
"Вердер" тезкор гол уриш мақсадида дастлабки дақиқалардан олдинга ўтмоқда
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.



Комментарии