“Бавария” мисли кўрилмаган рекорд қайд этди
Германия чемпионатининг тўққизинчи турида “Бавария” ўз майдонида “Дармштадт” жамоасини қабул қилиб, меҳмонларни саккизта гол билан кузатиб қўйди.
Бу голлар амалдаги чемпионга янги натижа тақдим қилди. Bayern & Germany экспертлари тарқатган маълумотга кўра, мюнхенликлар Германия чемпионати тарихида кўп гол уриш бўйича янги рекорд ўрнатди.
Илгари ҳеч бир жамоа чемпионатнинг дастлабки тўққизта учрашувида рақиблар дарвозасига 34 та тўп киритмаган.
Мюнхенликлар жорий мавсумда жуда сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. Жамоа таркибида Ҳарри Кейн 12 та, Лерой Сане эса, саккизта гол билан тўпурар бўлиб турибди.
Фикрлар