“Бавария” мураббийи жамоани расман тарк этди ва премьер-лигага йўл олди
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг ёрдамчиси Пол Клемент жамоани тарк этди. Бу ҳақда немис грандининг расмий сайти хабар тарқатди.

Энди Клемент Англия премьер-лигасида ўз фаолиятини давом эттиради. Айтиш керакки 44 ёшли мураббий “Суонси” клуби билан келишувга эришган ва тез кунларда бу ҳақда расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Суонси” премьер-лиганинг ўтган 19 тури натижаларига кўра 12 очко жамғарган ҳолда мусобақанинг сўнгги поғонасида бормоқда.

Минбар

Барча блоглар