"Бавария" МЮ футболчисини нишонга олди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Манчестер Юнайтед" футболчиси Кобби Мейнуни сотиб олмоқчи.
"Қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморим 20 ёшли ярим ҳимоячини асосий таркибга тортадиган футболчи сифатида кўрмаяпти. Шу сабабдан инглиз жамоани тарк этиш эҳтимоли юқорилаб бормоқда. Хабарларга кўра, манкунянликлар тарбияланувчиси учун Италиянинг "Наполи" ва немис гранди "Бавария" жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Манчестер Юнайтед" Мейнуни қишда сотмоқчи эмаслигини маълум қилган. Футболчининг ўзи эса ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижарага кетишни истаяпти.
Маълумот учун, хавбек жорий мавсумда умумий 10 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.



Comments