"Бавария" Нойерга ўринбосар топди

Гельзенкирхеннинг “Шальке” клуби дарвозабони Александр Нюбель мавсум якунлангач жамоасини ўзгартириши мумкин.

SportBild нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли посбон “Бавария”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Унинг “Шальке” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у келаси ёз мюнхенликлар сафига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

“Бавария” раҳбарияти Нюбелни жамоанинг 34 ёшли дарвозабони Мануэль Нойерга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Нюбель жорий мавсум  Бундеслигада жами 7 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 7та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!