"Бавария" Нойернинг ўрнига "Порту" дарвозабонини олиб келмоқчи

"Порту" дарвозабони Диогу Кошта Бундеслигага ўтиши мумкин.
"CNN" журналисти Бруно Андраденинг ёзишича, футболчи январда немис клубида ҳаракат қилиши мумкин.

Жамоанинг асосий посбони Мануэль Нойернинг қачон сафга қайтиши номаълум. Кошта мюнхенликларга энг кўп маъқул кўрилаётган номзодлардан бири.

Португалия терма жамоаси футболчисининг "Порту" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, товон пули эса 75 миллион еврони ташкил қилади.

Жорий мавсумда 23 ёшли дарвозабон Португалия чемпионатида 15 та ўйин ўтказди ва 10 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!