"Бавария" ожиз нуқтасини зўр футболчи билан кучайтирмоқчи

"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Fijaches" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, нидерландиялик футболчи хизматига "Бавария" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар ёзда Де Лигтни харид қилишга уриниб кўради. 

Маттейснинг "кекса синьоралар" билан амалдаги келишуви 2024 йилгача мўлжалланган. Ҳимоячи жорий мавсум А Серия доирасида 13та ўйинда майдонга тушиб, ўз номига битта гол ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!