"Бавария" орзусидаги футболчи 100 миллион еврога баҳоланди
Германия терма жамоаси юлдузларидан бири, ҳужумкор яримҳимоячи Флориан Вирц ҳозирда «Ливерпуль» сафида туманли Альбионда тўп сурмоқда. Бироқ у яқин вақтларда яна Бундеслигага қайтиши мумкин. Бу ҳақда нашр Bild хабар тарқатди.
Манбага кўра, Вирцга жиддий даъвогарлардан бири мюнхенлик «Бавария» ҳисобланади. Клуб ҳозирча француз футболчиси Майкл Олисе келажаги бўйича аниқ қарорга эга эмас. Матбуотда Олисе Испанияга йўл олиши, унга мадридлик «Реал» қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Аслида «Бавария» Флориан Вирцни аввалроқ ҳам ўз сафига қўшиб олишни истаган эди, аммо ўшанда футболчи «Ливерпуль» вариантини маъқул кўрган. Шунга қарамай, англиялик клубда у ҳозирча «Байер» таркибида кўрсатган ўйин даражасига чиқолмаётгани таъкидланмоқда.
Вирц учун трансфер баҳоси тахминан 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар