"Бавария" ўз афсонаси билан шартномани узайтириш арафасида

"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер Мюнхен клуби билан янги шартнома шартлари бўйича деярли келишувга эришди.

Bild хабарига кўра, томонлар ўртасида, жумладан, жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн иштирокида ҳам музокаралар жуда фаол кечмоқда.

Мюллернинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган.

32 ёшли Мюллер жорий мавсум “Бавария” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!