"Бавария" ўзига янги дарвозабон топди

Леверкузеннинг “Байер” клуби дарвозабони Бернд Лено “Бавария”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Bild нашрининг хабар беришича немис гранди 25 ёшли посбонни қишки трансферлар чоғидаёқ қўлга киритишни кўзламоқда. Шунингдек, Ленонинг хизматларига Италиянинг “Наполи” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айтиш лозимки, неаполликлар бунга қадар ушбу дарвозабон учун “доришунослар”га 23 млн евро таклиф қилишга ҳам улгуришган.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси дарвозабонининг “Байер” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!