"Бавария" Паварнинг ўрнига "Милан" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Бавария" вакили Бенжамин Павар фаолиятини "Интер"да давом эттиришга яқин турибди. Томонлар 35 миллион еврога келишиб олган. Фақатгина мюнхенликлар янги ҳимоячи топса, уни қўйиб юбормоқчи. Шу сабабли, французнинг Милан клубига трансфери кечикмоқда. 

"Calcio Mercato" нашрининг хабар беришича, "Бавария" Павар ўрнига "Милан"дан Пьер Калулуни сотиб олмоқчи. Германия клуби франциялик ҳимоячи билан боғланди ва тез орада музокараларни бошлаш ниятида. Аммо Пиоли уни қолишини истамоқда. 

Калулу 2020 йили "Лион"дан 2 миллион евро эвазига сотиб олинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!