"Бавария" ПСЖ ҳужумчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр

  • 8 июль, 19:23
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
CHERY AUTO

"Бавария" ҳужум чизиғини кучайтириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда. Бундеслига гиганти эътиборида ПСЖ ҳужумчиси Бредли Баркола сақланиб қолмоқда.

"Todo Fichajes" нашрининг хабар беришича, мюнхенликлар ушбу футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.

Аввалроқ ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике 22 ёшли Барколанинг ёзда жамоани тарк этмаслиги ҳақида айтган эди. Бредли Баркола 2023 йил ёзи охирида "Лион"дан ПСЖга ўтган эди.

Футболчи Париж клуби таркибида 101 та расмий ўйинда иштирок этиб, 26 та гол урди ва шерикларига 29 та голли узатма берди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!