"Бавария" қаторасига тўққизинчи марта Бундеслигада чемпион бўлди

"РБ Лейпциг" клуби Бундеслига 32-тури доирасида "Боруссия" Дортмундга имкониятни бой берди. Мазкур натижадан сўнг "буқалар"нинг математик жиҳатдан чемпионлик учун имконияти қолмади.

Шу тариқа, "Бавария" жамоаси муддатидан олдин Германия чемпионлигини қўлга киритди. Мюнхенликлар қаторасига тўққизинчи бор "кумуш товоқ"ни ўзиники қилганлигини таъкидлаш жоиз. Умумий ҳисобда "Бавария" Бундеслигада 31-марта мамлакат чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!