"Бавария" раҳбари "тахт"дан муддатидан аввал кетади

"Бавария" клуби расмий сайтининг хабар беришича, жамоанинг амалдаги бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге ўз лавозимини муддатидан аввал, яъни 2021 йилнинг 30 июнь куни  тарк этади.

Хабарларга кўра, Румменигге ўз хоҳишига кўра клубни тарк этмоқда. 1 июль куни унинг лавозимини клубнинг собиқ дарвозабони Оливер Кан эгаллайди.

Руммениггенинг "Бавария" билан шартномаси 2021 йил 31 декабргача тузилган эди. У 1991 йилдан буён ушбу клубда турли раҳбар лавозимларида ишлаб келмоқда.

“Бавария” ўтган мавсум Германия Бундеслигасида чемпионликни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!