"Бавария" раҳбарияти Нико Ковачга қандай шарт қўйди?

  • 26 ноябрь, 2018, 15:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Нико Ковачга шарт қўйди. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра раҳбарият хорватиялик мутахассисдан “Бенфика”га қарши бўлажак ЕЧЛ ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонишни талаб қилмоқда. Мободо, немис гранди ушбу баҳсда мағлубиятга учраса, Ковач гап сўзсиз истеъфога чиқарилади.

Маълумотларга қараганда Бундеслиганинг ўтган турида “Фортуна”га (3:3) қарши ўйиндан сўнг “Бавария”нинг айрим футболчилари раҳбариятга Ковач қўл остида ўйнашни истамасликларини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" - "Бенфика" ўйини 27 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!