“Бавария” раҳбарияти Санчешнинг келажагига ойдинлик киритишди
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге жамоанинг португалиялик ярим ҳимоячиси Ренату Санчеш янги мавсумни шу ерда ўтказиши ҳақида айтиб ўтди.

“Санчеш “Бавария”га қайтади. Нико Ковач уни яна аввалги ҳолатига қайтармоқчи. Шубҳасиз биз бу борада таваккал қиламиз. Ренату иккита омадсиз мавсумни бошдан ўтказди. Бу  Евро-2016даги ғолиблик ва ушбу мусобақада энг яхши ёш футболчи совринини қўлга киритгани билан боғлиқ. Бу унинг руҳиятига кескин таъсир қилди. Биз икки йил унга ишонч билдирган эдик ва ҳозир ҳам унга ишонч билдирамиз”, - дейди Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Санчеш якунланган мавсумни “Суонси”да ижара асосида ўтказди ва бор йўғи 12та ўйинда иштирок этди.