"Бавария" раҳбарияти Венгерга қўнғироқ қилади ва ...
"Бавария" клуби директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг сўзларига кўра раҳбарият янги мураббий қидиришни тўхтатмоқчи ва ҳозирда бош мураббий вазифасини вақтинча бажараётган Ханс-Дитер Фликка ишонч билдиришда давом этмоқчи.
"Ҳозирча биз Флик билан ишлашда давом этмоқчимиз. Унинг сўзларига кўра бу 2 та ўйин унинг дастлабки марраси эди. Бугун у ўз ишини аъло даражада бажарди ва энди биз бирга давом этамиз. Мен Арсен Венгерни ҳурмат қиламан. Биз унга қўнғироқ қиламиз ва барчасини тушунтирамиз. Мен уни асабийлаштиришни хоҳламайман", - дейди Румменигге.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” бундан роппа-роса бир ҳафта муқаддам Нико Ковачни истеъфога чиқарган эди. Шундан сўнг мюнхенликларни Фликни вақтинча бош мураббий сифатида тайинлашди ва жамоа жорий ҳафтадаги 2 та ўйинда 2 та ғалабани тантана қилди.
Фикрлар