"Бавария" Рэшфорд учун курашга қўшилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Football365 маълумотига кўра, трансфер тақдири кўп жиҳатдан "Барселона"нинг қарорига боғлиқ. Каталонияликлар ўтган мавсум футболчини ижара асосида ўз сафида ўйнатган ва уни 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Бироқ ҳозирча клуб ушбу банддан фойдаланиш ниятида эмас. Улар янги ижара шартномаси ёки трансфер нархини пасайтириш вариантларини муҳокама қилмоқда.

"Манчестер Юнайтед" эса бошқа клублардан тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган. "Бавария" талаб қилинаётган маблағни тўлашга тайёр, аммо футболчининг ҳафтасига 348 минг евро маоши музокаралардаги асосий тўсиқ бўлиб турибди.

Рэшфорд ўтган мавсум "кўк-анорранглилар" сафида 49 та ўйинда қатнашиб, 14 та гол ва 14 та ассист қайд этган. Transfermarkt унинг қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!