Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Байер” ярим ҳимоячиси Леон Бэйлига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

ESPN тарқатган хабарга кўра немис гранди 20 ёшли ямайкалик футболчи учун “доришунослар”га 60 млн евро таклиф қилган. Бироқ, леверкузенликлар ёш иқтидор эгасини 100 млн евродан камига сотишмоқчи эмас. Таъкидлаш лозимки Бэйли учун шунингдек Мадриднинг “Реал” клуби ҳам кураш олиб бормоқда ва “Байер” уни айнан “қироллик клуби”га сотишни режалаштирмоқда.

Леоннинг ўзи эса “Бавария”га ўтиш истагини билдирмоқда. Аммо, мюнхенликлар бу борада “Байер”ни кўндириш учун янада кўпроқ маблағ таклиф қилиши лозим.

Маълумот учун, Бэйли “Байер” сафига 2015 йил Бельгиянинг “Генк” клубидан 13,5 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.