"Бавария" сардори сафга қайтиши мукин

Нойер бу мавсумда "Бавария"да яна ўйнаши мумкин.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануель Нойер муддатидан аввал тузалди. "Sportbild" нашрининг хабар беришича, тажрибали футболчи жорий мавсум якунида майдонга қайтиш имкониятига эга.

Германиялик посбон жаҳон чемпионатидан сўнг, қишки таътил пайтида чанғи учаётганда оёғини синдириб олганди. Унинг жароҳати сабаб Мюнхен клуби раҳбарияти шошилинч равишда швейцариялик Янн Зоммернинг трансферини амалга оширди.

 Бундеслиганинг жорий мавсумида 36 ёшли дарвозабон 12 та ўйин ўтказиб,  11 та гол ўтказиб юборган. Тўртта учрашувда эса, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!