"Бавария" собиқ футболчиси клуб мураббийлар штабига киради

Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе "Бавария" мураббийлар штабига кирадиган бўлди.

Немис матбуотига кўра, мюнхенликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик яна бир мутахассисга эҳтиёж сезди ва собиқ форвард билан келишувга эришди.

Таъкидланишича, яқин вақтлар ичида клуб спорт ишлари бўйича директори Хасан Салихамиджич Клозе билан шартнома имзолаши керак. У жорий йил ёзидан асосий жамоада фаолиятини бошлайди.

Айни вақтда 41 ёшли мутахассис "Бавария" ёшлар жамоасини бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!