"Бавария" требль қайд этса, Павар кулгуга қолиши мумкин

 Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Бенжамен Павар мухлисларга ваъда берди.

Агар жамоаси мавсум якунида ютиши мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритса, француз сочини сариқ рангга бўяйди. Юлиан Нагелсманн жамоаси Чемпионлар лигаси, Бундеслига ва Германия кубогида ғолиблиги учун курашни давом эттирмоқда.
26 ёшли футболчи журналист Керри Хоуга берган интерьвюсида: "Агар мавсум охирида треблни қўлга киритсак, сочларимни сариқ рангга бўяйман", - деди.

Аввалроқ, ўнг қанот ҳимоячиси мавсум охирида Мюнхенни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Томонлар 2024 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтиришлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!