“Бавария” Туркиядаги тўпурарларга эътибор қаратди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Кейинги йилларда Туркия Суперлигаси жамоалари Европа футболида ном чиқарган бир неча юлдузларни ўз сафига қўшиб олган эди. Энди қитъанинг қудратли клублари турк клубларидаги ўйинчиларга эътибор қарата бошлади.

Бундеслига чемпиони “Бавария” ёзги трансферлар даврида ҳужум чизиғини “Галатасарой” форварди Виктор Осимхен билан кучайтирмоқчи.

Таниқли инсайдер Экрем Конур ўзининг X тармоғидаги саҳифасида маълум қилишича,  нигериялик форвардни асосий нишонларда бири сифатида белгилаган ва айни пайтда бу трансферни амалга ошириш схемасини ишлаб чиқмоқда.

Манбага кўра, Виктор Осимхенга Европанинг бошқа қудратли клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда ва ёзги трансферлар даври яқинлашгани сари ҳужумчи учун кураш янада авжига чиқади.

Жорий мавсумда форвард барча мусобақаларда клуб учун 23 та ўйинда 15 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt 27 ёшли ўйинчининг қийматини  75 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!