“Бавария” Тухелдан кейин у олиб келган юлдузларни ҳам ҳайдайди

Таниқли мураббий Томас Тухелнинг “Бавария”даги фаолияти муваффақиятли чиқмади. Мюнхен клуби германиялик мутахассис мавсум якунланиши билан жойини бўшатиб бериши ҳақида расмий маълумот ҳам тарқатиб улгурди.

“Бавария” мутасаддиларида Томас Тухель олиб келган ўйинчиларнинг жамоадаги келажаги шубҳа уйғотмоқда. Хусусан, Англиядан таклиф этилган ҳимоячи Эрик Дайерга узоқ муддатли шартнома берилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Bild нашри ёзди.

30 ёшли футболчи январь ойида Томас Тухель талаби билан “Тоттенхэм”дан мавсум охиригача ижарага олинган эди. Келишувга кўра, Дайер маълум миқдордаги ўйинларда қатнашса, мюнхенликлар уни 3 миллион еврога сотиб олиш имконига эга бўлади.

Айни пайтда “Бавария” Томас Тухелнинг ўрнини эгаллайдиган мутахассис қидирмоқда. Жамоа таркибининг қандай бўлиши, кимлар қолиб, кимлар кетиши кўп жиҳатдан янги ббош мураббийга боғлиқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!