“Бавария” умуман сотилмайдиган футболчи номини айтди

“Бавария” спорт директори Макс Эберль ҳозирги таркибда умуман сотилмайдиган футболчи борлигини маълум қилди.

- Жамол Мусиала умуман сотилмайди. Биз унинг келажакда “Бавария” тимсолига айланишини кутяпмиз. Жамол ўз ўйини билан хурсандчилик олиб келмоқда. Мақсадимиз – Мусиалани “Бавария” афсонасига айлантириш, - деди Макс Эберль.

Мусиала аслида “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи “Бавария”га 2019 йили кўчиб ўтган.

Мусиаланинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. Истеъдодли футболчига Европанинг гранд клублари анчадан бери оғиз солмоқда. Transfermarkt ёш ўйинчини 110 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!