“Бавария” устози шармандали мағлубият сабабини айтди

Европа Чемпионлар лигасининг учинчи турида “Бавария” футболчилари “Барселона”дан қақшатқич мағлубиятга учради. Мезбонлар рақибни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди.

Учрашувдан кейин мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани мағлубият сабабларини қуйидагича изоҳлади.

- Энг оддий таҳлиллар ҳам учрашувда биз эгалик қилган тўп назорати рақибдан ташаббусни тортиб олиш учун ишлатилиши кераклигини кўрсатади.

Биз олдинга ўтиб, бир неча вазиятлар яратдик, лекин 90 дақиқа давомида ташаббусни ўз томонимизга оғдира олмадик. Буни рақиб уддалади. Бизни ўйинни назорат қила олмаганимиз учун жазолашди, - деди Венсан Компани.

Дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонган “Бавария” бу мавсум халқаро майдондаги илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!