“Бавария” ва “Интер” албаниялик футболчи учун 30 млн сарфлашга тайёр

 

“Наполи” жамоаси ҳимоячиси Элсеид Хюсай ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин, деб ёзади Football Italia нашри.

Манбанинг таъкидлашича, 23 ёшли албаниялик футболчига “Интер” ва “Бавария” жиддий қизиқиш билдириб, унинг трансфери учун 30 млн евро сарфлашга тайёр.

Ҳар икки клуб вакиллари ўз таклифини “Наполи”га юборди, аммо неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис таклифларни рад этди.

Хюсай 2015 йили “Эмполи”дан Неаполга кўчиб ўтганди. Ўтгна мавсумда у А Сериянинг 35 ўйинида майдонга тушиб, 1 та голли пасни амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!