"Бавария" ва "Лейпциг" "Лион" форвардига қизиқмоқда!
"Лион" ҳужумчиси Яя Сумарега Европанинг бир қатор жамоалари қизиқиб қолган.
Айниқса, 19 ёшли футболчига "Бавария" жиддий қизиқиш билдирмоқда ва музокараларга киришиб улгурган. Мюнхенликлар мавсум охиригача трансфер масаласини ҳал этишмоқчи.
Шу қаторда, ёш форвардни "Лейпциг" ва "Зальцбург" клублари ҳам ўз таркибларига қўшиб олишмоқчи.
Маълумот учун, Сумаре "Лион"нинг ёшлар жамоасида тўп суради.
Фикрлар