"Бавария" Хаверц учун ўз футболчисини трансферга қўймоқчи

"Бавария" ёзда ярим ҳимоячи Тьяго Алькантарани трансферга қўймоқчилиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Kicker нашри мюнхенликлар испаниялик футболчини "Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверцни қўлга киритиш учун сотиб юбормоқчилигини хабар қилмоқда.

Алькантара хизматларига АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Бундеслигада 29 ўйинда 12 гол ва 6 голли узатма берган Хаверцнинг товон пули эса 80 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!