"Бавария" Хавертц учун 130 млн евродан воз кечишга тайёр

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Байер” ярим ҳимоячиси Кай Хавертцнинг трансфери устида иш олиб бормоқда.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича мюнхенликлар Хавертцни ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи ва унга 5 йиллик шартнома ҳамда йилига 8 млн евро маош таклиф қилишмоқда. Ушбу трансфер “Бавария”га 130 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Хавертц учун шунингдек «Ливерпуль», ПСЖ ва «Барселона» клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!