"Бавария" Хайнкес келганидан сўнг кетма-кет 9-ғалабасини қўлга киритди

CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” клуби жамоа бошқарувига Юпп Хайнкес тайинланганидан буён ғалабали сериясини давом эттирмоқда.

Tecno

Хабарингиз бор кеча немис гранди УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида Бельгияда “Андерлехт” меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, 72 ёшли мутахассис бошқарувидаги “Бавария” мана 9та ўйиндан буён фақат ғалаба қозонмоқда. Уларнинг 5таси Бундеслигада бўлса, 3таси ЕЧЛда ва қолган 1таси Германия кубогида қўлга киритилган. Ушбу ўйинларда мюнхенликлар рақиб дарвозасига жами 22та гол киритишган бўлишса, ўз дарвозаларидан бор йўғи 4та гол ўтказиб юборишган.

Comments

You must be logged in to commet!