"Бавария" ярим ҳимоячисига Туркия жамоасидан қизиқиш бор
Бавария" ярим ҳимоячиси Марсель Забитцер "Бешиктош"нинг трансфер мақсадига айланди.
Мюнхенликлар австриялик футболчи билан хайрлашишга тайёр, чунки у мураббий Томас Тухелнинг режаларига кирмайди.
"Fanatik" нашри хабарига кўра, "Бешиктош" Забитцерни таклиф қилмоқчи. Тез орада турк клуби 29 ёшли ярим ҳимоячининг вакиллари билан учрашиб, ҳамкорликни муҳокама қилади. Томонлар 2023/24 йилги мавсум охиригача ижара бўйича келишиб олишлари эҳтимоли катта.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги мавсумнинг иккинчи ярмида Сабитцер "Манчестер Юнайтед"да ижара асосида ўйнаганди. Инглиз клуби футболчини харид қилмасликка қарор қилди.
Фикрлар