"Бавария" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Германия кубоги 1-босқичидан ўрин олган "Дюрен" - "Бавария" беллашуви якунланди. Унда мюнхенликлар /* ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлабки гол 24-дақиқада Шупо-Мотинг томонидан киритилган бўлса, кўп ўтмай Томас Мюллер ҳисобдаги фарқни оширди. Ўйин якунига қадар яна бир тўп киритган Шупо-Мотинг ўз дебютидаёқ дублни расмийлаштирган ҳолда, жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишига ўз ҳиссасини қўшди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига ҳам бирор дақиқа қўшиб берилмади. Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 87'

    Зазирадан майдонга тушган  Арминдо Зиб жароҳат олди. Унинг ўрнига Даниелс Онтужанс ўйинни давом эттиради.

  • 86'

     Арминдо Зиб майдонда ётибди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

  • 84'

    Роканинг мураккаб зарбаси дарвозабонга қийинчилик туғдира олди. Бироқ у тўпни қайтаришни уддалади.

  • 82'

    Доминик Випперфюрт ҳамда Марвин Штёрман захирага олинди. Уларнинг ўрнига Гюнтер Мабанца ва Бариш Сарикая туширилди.

  • 80'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиш учун Арпга тезлик етишмади.

  • 77'

    Шупо-Мотинг майдонни тарк этди. Унинг ўрнига қолган вақт мобайнида Янн-Фите Арп ҳаракат қилади.

  • 75'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Шупо-Мотинг ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

    Жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллаган ҳужумчи ўзининг дебютидаёқ дубль қайд этишга муваффақ бўлди.

  • 73'

    Ўйин мюнхенликларнинг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 70'

    Марк Боашнич ўз ўрнини Яконо Маянгага бўшатиб берди.

  • 68'

    Мусиалани ортдан чалиб йиқитгани учун Собиқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 65'

    "Бавария"нинг навбатдаги хавфли ҳужумидан кейин тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 63'

    Шупо-Мотинг тўпни рақиб посбони устидан ошириб, дарвозага йўллади. Дэвид Пюц уни дарвоза ичидан қайтарганига қарамай, ҳакам голни ҳисобга олмади.

  • 62'

    Дуглас Коста ва Томас Мюллер майдонни тарк этди. Улар ўрнига Леон Даяку ҳамда Арминдо Зиб ўйинни давом эттиради.

  • 61'

    Мезбонлар футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 59'

    "Дюрен" футболчилари зарбагача барчасини яхши амалга оширмоқда. Аммо ҳал қилувчи паллада бироз шошилиб қолишяпти.

  • 57'

    Брашничнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча баланддан ўтиб кетди.

  • 55'

    Боатенг қанотда рақибини алдаб ўтмоқчи бўлди. Аммо техника унга панд берди.

  • 54'

    Филипп Симон ҳамда Гиорги Антонски захирага олинди. Улар ўрнига Дэниель Блея ва Адам Матушик ўйинга қўшилди.

  • 52'

    Бурчакдан оширилган тўпга Хави Мартинес ноаниқ зарба берди.

  • 49'

    Костанинг жарима майдони марказига зутган тўпини ҳимоячи қайтариб юборди. Тўп ўтганида Шупо-Мотинг жуда қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди.

  • 47'

    Номинал меҳмонларнинг навбатдаги уриниши муваффақиятсиз якунланди.

  • 46'

    Иккинси тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Анжело Стиллер Никлас Зюле ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 45'

    Дуглас Костанинг айлантириб йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 43'

    Омербасич спринтерлик курашида Боатенгга ютқазди ва қоида бузди.

  • 41'

    "Дюрен" ҳимоячилари катта қийинчилик эвазига рақиб ҳужумларини бартараф этмоқда. Бу сафар улар Мюллерга жарима майдони ичида зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 38'

    Дэвис рақиб майдонида ўзини жуда эркин тутмоқда. Бу сафар у жарима майдонига осонлик билан ёриб кирди.

  • 36'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!

    Пенальтини аниқ ижро этган Томас Мюллер ҳисобни ўзгартирди.

  • 35'

    Жарима майдони ичида Собич Шупо-Мотингни йиқитди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 32'

    Янник Беккер рақиб жарима майдони ичидан кучли зарба йўллади. Тўп анча баланддан ўтиб кетди.

  • 30'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар олдинга катта иштиёқ билан ўтмаяпти.

  • 27'

    Омербасич ҳужумда Боатенгга нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 24'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Шупо-Мотинг ҳисобни очди!

    Саррнинг узатмасидан кейин қулай имкониятга эга бўлган ҳужумчининг зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 23'

    "Дюрен" футболчилари номдор рақибга қарши тенгма-тенг кураш таклиф қила оляпти.

  • 20'

    Мюнхенликлар баъзида майдон марказида тўпни ортга қайтаришга мажбур бўлмоқда. Рақиб яхши прессинг уюштиряпти.

  • 18'

    Шупо-Мотингнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 16'

    "Дюрен" футболчилари язши прессинг уюштирмоқда.

  • 15'

    Боатенг рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам ҳозирча уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 14'

    Брашнич ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 12'

    Қанотдан узатилган тўпга Шупо-Мотинг ноаниқ зарба йўллади.

  • 11'

    Мезбонларнинг камсонли ҳужумларидан бу сафаргиси зарба билан якунланди. Аммо тўп ҳимоячидан ўтмади.

  • 8'

    Дэвис қанотда ўз тезлигига ортиқча баҳо берди ва тўпни йўқотди.

  • 6'

    Мюллер тўпни тўхтата олмади. Яхши ҳужум барбод бўлди.

  • 4'

    Костанинг узатмасидан сўнг баланд сакраган Хави Мартинеснинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 3'

    Мюнхенликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Илк дақиқалардан олдинга ўтган номинал меҳмонлар ҳужумчиси Брашнич яхши зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида!

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!