"Бавария" ёзда айрим етакчиларини сотиб юбормоқчи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўзининг бир нечта ёши ўтиб қолган етакчи футболчилари билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bayern&Germany нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра немис гранди жорий мавсум якунига етгач ҳимоячилар Жером Боатенг ва Матс Хуммельс, ярим ҳимоячи Хави Мартинес ҳамда ҳужумчи Томас Мюллерни трансферга қўймоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” раҳбарияти бош мураббий Нико Ковач ўрнига Арсен Венгерни олиб келмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!