“Бавария” юлдузи 3 йилга қамалиши мумкин
Германия полицияси транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишларини бошлади. Гап шундаки, полиция бўлган воқеада “Бавария” ҳимоячиси Маттейс де Лигтдан шубҳаланмоқда. Нидерландиялик футболчи машина бошқараётган вақтда автотураргоҳда турган машинани уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси юз берган жойдан яширинган бўлиши мумкин.
Агарда 24 ёшли ҳимоячи айбдор деб топилса, немис қонунлари бўйича 3 йилгача қамалиш эҳтимоли бор.
“Бавария” ва футболчининг ўзи бу ҳақида ҳали изоҳ беришмади.
Фикрлар