“Бавария” юлдузи “Барса”га: Мен бу маошга ўйнамайман!

“Барселона” раҳбарияти бўлажак мавсум олдидан таркибни жиддий тарзда кучайтиришга қарор қилган.

Каталонияликлар ана шу мақсадда “Бавария”дан кетишга тайёргарлик кўраётган Йозуа Киммих билан музокара ўтказди.

Журналист Альберт Маснунинг хабар беришича, музокара ижобий натижа бермади. Чунки каталонияликлар таклиф қилган маош миқдори Киммихни умуман қониқтирмаган.

29 ёшли ярим ҳимоячи “Бавария” клубида йилига 19,5 миллион евро маош оляпти. “Барселона” бундан анча паст суммани таклиф қилган.

Йозуа Киммихда бошқа вариантлар ҳам етарли. Унга Англиянинг бир неча гранд клублари иш таклиф қилишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!