“Бавария” юлдузи клубга кутилмаган зарба берди

“Бавария”нинг муваффақиятларига катта ҳисса қўшаётган Кингсли Коман клуб билан янги битим имзолашдан бош тортди.

Мюнхенликлар франциялик ярим ҳимоячига йилига 12 миллион евро маош кўрсатилган шартнома берганди. Бироқ, Команнинг бу таклифни қабул қилмаган клубга зарба бўлди. Аввалроқ, универсал ҳимоячи Давид Алаба ҳам “Бавария”нинг келишувини имзоламасдан, кетишни маъқул кўрганди.

24 ёшли Кингсли Коман йилига 17 миллион евро маош талаб қилмоқда. Пандемия давридаги молиявий инқироз вақтида бу маошни кўтариш Бундеслига чемпионатига ҳам оғирлик қилиши мумкин.

Айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ва ҳали улар бир тўхтамга келгани йўқ.

Коман жорий мавсумда Бундеслигада 27 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига тўртта тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!