"Бавария"да асосий таркибга кира олмаётган футболчини АПЛ гранди ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Бавария" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх "Ливерпуль"нинг трансфер “нишонига” айланди. Sport Bild хабарига кўра, инглиз клуби раҳбарияти 20 ёшли нидерландиялик футболчи билан музокаралар жараёнини бошлаб юборган. Мерсисайдликлар унинг трансферини жорий ёзги трансфер ойнасидаёқ расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Айтиш керакки, Райан Мюнхенда асосий таркиб футболчиси эмас, шунинг учун унинг бошқа клубга ўтиш эҳтимоли катта. У Германия чемпионатининг жорий мавсумида жами 17 та ўйинда майдонга тушди.
Маълумот учун, Гравенберх "Бавария" сафига 2022 йилнинг ёзида “Аякс”дан келиб қўшилганди. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2026/2027 йилги мавсум охиригача имзоланган.
Фикрлар