“Бавария”дан Муҳаммад Салоҳ трансферига муносабат бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум якунланиши билан “Ливерпуль” таркибини тарк этиши ҳақида эълон қилганидан кейин мисрлик тўпурар фаолиятини қаерда давом эттириши кўпчиликни қизиқтириб қўйган.

33 ёшли футболчига Европа, МЛС ва Саудия Арабистони клубларидан чорловлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Хусусан, бир неча манбаларда африкалик футболчи Мюнхеннинг “Бавария” жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Германия футболига ихтисослашган таниқлик  журналист Кристиан Фальк бу маълумотларга ойдинлик киритди.

-  “Бавария” клуби раҳбарларидан Эберль аниқ тушунтирдики, Салоҳни трансфер қилиш масаласи Мюнхен клубида муҳокама қилинмаяпти. Бунинг барчаси ёлғон маълумотлар, - деди Кристиан Фальк.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан бери “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва бу жамоага клублар миқёсидаги барча нуфузли мусобақаларда ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган.

Салоҳнинг амалдаги шартномаси аслида 2027 йилнинг ёзигача тузилган. Ҳозир унинг трансфер бозоридаги қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!