"Бавария"га "Байер" футболчиси қимматлик қилмоқда
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверцнинг трансфери бўйича келишувга эриша олмади. Бу ҳақда Sport1.de нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “доришунослар” 20 ёшли футболчининг трансферини 130 млн еврога баҳолашмоқда. Бироқ, “Бавария” Кай учун бу нархни жуда ҳам қиммат деб ҳисобламоқда ва унинг трансфери учун бунча пул сарфламоқчи эмас. Айтиш керакки, Хаверцни сотиб олишни жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хаверцга “Барселона”дан ҳам қизиқишлар мавжуд эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Кай Хаверц жорий мавсум “Байер” сафида жами 26 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар