"Бавария"га ПСЖ футболчиси керак

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ клубининг марказий ҳимоячиси Тило Керер фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

24 ёшли футболчига "Бавария" жиддий қизиқиб қолган. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда. Немис гранди уни Никлас Зюлега муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Керер ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 33 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

ПСЖ ўтган мавсум Франция чемпионатида 2-ўринни эгаллаган бўлса, “Бавария” Бундеслигада чемпионликни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!