"Бавария"нинг 10 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топди(видео)

Бугун Германия Бундеслигасида 24-тур ўйинлари давом эттирилди. Амалдаги чемпион – Мюнхеннинг “Бавария” клуби ўз майдонида Берлиннинг “Герта” жамоасини қабул қилди.

“Альянц-Арена” стадионида кечган қарама-қаршиликда ҳисоб очилмади. Шу тариқа, “Бавария”нинг кетма-кет 10 ўйиндан иборат бўлган ғалабали серияси поёнига етди.

Қуйида эса ушбу ўйинда юзага келган хавфли вазиятлар акс этган видео билан танишасиз.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!