“Бавария“нинг 3 футболчисига ўлим билан таҳдид қилишди

“Бавария“ футболчилари Роберт Левандовски, Мануэль Нойер ва Серж Гнабри учун ўлим билан таҳдид қилинган мактуб қолдирилди. Бу ҳақда “Bild“ нашри хабар бермоқда.

“Лигани асранг, футболни асранг. “Бавария“нинг ёқимсиз чўчқаларини Германиядан йўқотинг, уларга ўлим“, - дея ёзиб қолдирилган ўша хатда. 

Полиция бу нома ким томонидан ёзилгани борасида тергов-суриштирув ишлари олиб бормоқда. Ҳозирда учала футболчининг ҳам ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!