"Бавария"нинг асосий футболчиларидан бири ПСЖга қарши баҳсни ўтказиб юборади
"Бавария" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтадиган ПСЖга қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи биринчи ўйинида иштирок этмаслиги мумкин.
Журналист Адриен Грениернинг маълум қилишича, марокашлик футболчи 14 февралда бўладиган ўйингача тикланиб улгурмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Мазрауи Марокаш терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионати ярим финалида Францияга қарши баҳсда жароҳат олган эди. Мундиал бошланишидан олдин эса Нуссер "Бавария"нинг асосий ўйинчиси ҳисобланарди.
Мазрауи “Бавария” сафига ўтган ёзда Амстердамнинг “Аякс” клубидан эркин агент сифатида келиб қўшилганди.
Фикрлар